<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[C1]
   Ҳаёт оқар сув бўлса
   Оқиб тамом бўлмайди
   Раббимга ишонганлар
   Икки дунё ўлмайди.

[V1]
 Қўй, ғам чекма ғамкаш эл
 Масиҳ келди қалбинг оч
 Юртда тинчлик бўлади
 Бўлмас юпун-ялонғоч.

[V2]
 Тўлар дастурхонингиз
 Юртда бўлар барака.
 Юрагингиз қувнайди
 Шодликдан опа-ака.

[V3]
 Фаравон ҳаёт берар
 Кўрмайсиз ҳеч каму кўст.
 Масиҳга биродару,
 Бўлсангиз душманга дўст.

[V4]
 Ерингиздан гул ўнар
 Кўрмайсиз бирор тикон.
 Худонинг Инояти
 Билдим Масиҳда экан.

[V5]
 Чақиринг, кўз ёшингиз
 Битта-битталаб терар.
 Имон келтирсангиз гар
 Абадий Ҳаёт берар.</lyrics>
<title>Масиҳ келди</title>
<author>Улуғбек Абдуҳалимов, Равшан Хизиров</author>
</song>